“Бунга ҳеч ким кўз юмиб туролмайди”: Британия парламентининг 100 дан ортиқ аъзоси Хитойнинг уйғурларга қилаётган зулмини қоралади

0
1626
Фото: Reuters

9 сентябрь куни Британия парламентининг 100 дан ортиқ аъзоси Хитой элчисига хат йўллаб, Хитой ҳукуматининг “Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятида яшовчи уйғур халқини йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган тизимли дастури”ни қоралади.

“Дунёда инсон ҳуқуқларининг бузилишига бундай беҳад даражада кўп далиллар келтирилганда ҳеч ким бунга кўз юмиб туролмайди. Биз Британиядаги парламент аъзолари сифатида бу зулмга қарши мутлақо қарши эканимизни билдирамиз ва бу қийноқларнинг зудлик билан тўхтатилишини талаб қиламиз” деб ёзилди 130 нафар парламент вакиллари имзолаган хатда.

Мазкур хатда Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларнинг мажбурий назоратга олиниши ва оммавий тарзда ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарлар тилга олинди. Шунигдек, унда катта миқдордаги кўзлари тўсилган эркакларнинг поездга чиқарилаётганлиги акс этган видео ҳам алоҳида таъкидланган. Парламент аъзолари мазкур видео нацистларнинг концентрацион лагерлари билан “қўрқинчли тарзда” ўхшашини айтишган. Видео БиБиCи га яқинда интервью берган Хитойнинг Британиядаги элчиси Лиу Хиаомингга ҳам намойиш қилинган.

Хитой ҳукумати доимий равишда Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг оммавий тарзда қамоққа олиниши, уларга нисбатан геноцид уюштирилаётганлиги ва уйғур аёлларининг мажбуран бепушт қилинаётганини рад этиб келади ва бу айбловларни Хитойга қарши кучлар томонидан тўқиб чиқилган уйдирмалар деб таъкидлайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг