БМТ Россиядан Навальнийнинг заҳарланганини текширишни талаб қилди

0
278
Фото: Pavel Golovkin/AP

8 сентябар куни БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Катта назоратчиси Мишел Бачелет Россиядан Александр Навальнийнинг тақиқланган модда билан заҳарлангани борасида мустақил текширувлар олиб бориш ёки бу борада ҳамкорлик қилишни талаб қилди.

Президент Владимир Путиннинг энг машҳур мухолифи ҳисобланган Навальний ўтган ойда оғир аҳволда Сибирдаги касалхонага олиб келинганди. Кейинчалик даволаш учун уни Германияга олиб келишди. Немис шифокорлари Навальнийнинг «Новичок» номли модда билан заҳарланганини тасдиқлашди.

Берлиндаги Charite касалхонасининг душанба куни берган маълумотларига кўра, Навальний кома ҳолатидан чиқарилди ва айни пайтда бошқаларнинг гапларига жавоб қайтармоқда. Лекин, рус ҳукумати Навальнийнинг заҳарланганига ҳеч қандай далиллар мавжуд эмаслигини даъво қилмоқда.

“Навальнийнинг заҳарланмаганини шунчаки даъво қилишнинг ўзи бу суиқасд борасида мустақил, тўлиқ, холис ва шаффоф текширувларни олиб бормасликка етарли сабаб бўлолмайди. Рус ҳукумати мазкур жиноят учун ким жавобгарлигини аниқлаш борасида тўлиқ текширувларни амалга оширишга мажбурдир. Мазкур ҳолат Россия ҳудудида содир этилган жуда жиддий жиноятдир” дейди Бачелет.

Бундан олдин Германия канцлери Ангела Меркель ҳам Россиядан Навальнийни заҳарлаганларини топишни сўраганди. Шунингдек, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб ҳам рус ҳукумати Навальнийнинг заҳарлангани учун “жиддий саволларга жавоб бериши шарт”лигини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг