Хитойнинг Sinovac компанияси ишлаб чиқаётган вакцина катта ёшдаги одамларда акс таъсир кўрсатмаяпти

0
661
Фото: REUTERS/Tingshu Wang

Хитойнинг SinovacBiotech фирмаси душанба куни ўзи ишлаб чиқаётган вакцинаси кекса одамлар учун хавфсиз эканлигини маълум қилди. Ушбу хулосага вакцина синовининг иккинчи босқичида олиб борилган текширувлар натижасида келинган.

Жаҳондаги соғлиқни сақлаш расмийлари коронавирусга қарши тажрибадан ўтказилаётган вакциналар катта ёшдаги одамлар учун хавфсиз бўладими ёки йўқ деган саволга жавоб тополмай хавотирланишаётганди. Чунки, одатда, кексалар турли хил вакциналарни қабул қилишганда уларнинг иммун тизими бунга яхши жавоб қайтармайди ва акс таъсирлар кузатилиши мумкин.

Sinovac нинг матбуот котиби Лиу Пейченгнинг айтишича, май ойида компания ишлаб чиққан CoronaVac номли вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқич синовлари бўлиб ўтди. Унда қатнашган 60 ёшдан баланд бўлган 421 нафар кўнгиллининг бирортасида вакцинанинг жиддий акс таъсири кузатилмаган.

Ҳозирда CoronaVac нинг хавфсизлиги ва самарадорлигини текшириш учун Хитойдан ташқари Бразилия ва Индонезияда ҳам охирги босқич синовлари ўтказилмоқда ҳамда аллақачон ўн минглаб одамлар уни қабул қилиб бўлишди. Sinovacнинг 90 фоиз ишчиси ҳам мазкур вакцина билан эмланиб бўлинган.

Айни пайтда дунё бўйича коронавирусга қарши саккизта вакцина синовларнинг сўнгги учинчи босқичига етиб келган бўлиб, уларнинг тўрттаси Хитойда яратилган вакциналардир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг