70 минг боланинг ҳаёти хавф остида

0
262
Фото: platforma.uz

Ҳеч ким очликдан ўлмайди, очкўзликдан ўлиши мумкин, деб кўпроқ мажозий маънода айтамиз. Лекин ҳозирги кунда очарчилик дунёдаги баъзи аҳоли қатлами учун ўлим шарпасининг ўзгинаси.

Бу муаммони коронавирус пандемияси янаям кучайтириб юборадаган кўринади. Ҳаммадан кўп Африка қитъаси вакиллари азият чекса керак. Ҳарҳолда мутахассислар шундай башорат қилишяпти.

Жумладан, халқаро Save The Children хайрия ташкилотининг огоҳлантиришича, Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубидаги мамлакатларда йил охиригача қарийб 70000 бола очликдан вафот этиши мумкин.

COVID-19 одамларни 6-7 ой уйга қамагани етмаганидек, даромад манбаидан ҳам айирди. Айниқса, кунбай ишлаб, рўзғорига ул-бул кўтариб келадиганлар пандемия даврида осмонга қараб нажот кутадиган бўлиб қолишди.

Бизда-ку, ҳозир пишиқчилик мавсуми. Қўли калта инсонлар, ночор оилаларга ҳомийлар, давлат, саховатпеша инсонлар баҳолиқудрат кўмак ҳам бериб турибди.

Лекин, Би-би-сининг ёзишича, қатор мамлакатларда озиқ-овқат топиш тобора қийинлашяпти. Айрим жойларда егуликнинг ўзи йўқ, борлари ҳам ҳаддан зиёд қиммат.

БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат дастури ҳам башоратда адашмаган чамаси. Ушбу дастур коронавирус очарчиликни кучайтириши, бунинг оқибатида 67 минг бола ҳаётдан кўз юмиши ҳақидаги хавотирни билдирган эди.

Нима бўлгандаям охири бахайр бўлсин, деймиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг