Украинада коронавирусга чалинганлар рекорд даражада кўпайди

0
334
Фото: AFP

Украина расмийларининг 29 август куни эрталаб берган хабарларига кўра, мамлакатда жума куни давомида коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари рекорд даражада кўпайиб, 2481 кишининг CОVID-19 га чалингани аниқланди. Пайшанб куни 2438 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Украинада яқин кунларда вирусни юқтириб олганлар сони кескин кўпая бошлади. Шунинг учун ҳукумат шу ҳафтада мамлакатга чет эл фуқароларининг кириши 29 сентябргача тақиқлангани, карантин чекловлари эса октябр ойининг сўнггига қадар узайтирилганини эълон қилди.

Ҳозиргача Украинада жами бўлиб 116 987 киши коронавирус билан касалланди ва 2492 киши унинг қурбонига айланди. Беморларнинг 56 138 нафари тузалгани бўлиб, айни пайтда 58 348 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг