Японияда янги авлод батареялари синовдан ўтказила бошланди

0
366
Фото: Kyoto University/ popmech.ru

Фторид-ион батареялари мавжуд литюм-ион батареяларга қараганда самаралироқ бўлиши кутилмоқда.

Киото университети тадқиқотчилар жамоаси Toyota муҳандислари билан биргаликда электромобиллар учун янги авлод батареяларини синовдан ўтказишни бошлади. Янги батареяларда мавжуд литюм-ион батареяларга қараганда бирлик оғирлигига нисбатан 7 баравар кўпроқ энергия бўлиши кутилмоқда.

Nikkei Asian Review томонидан хабар берилишча, лойиҳани Киото университети профессори Ёсихару Учимото бошқаради. Бундан аввал фтор, мис ва кобалт анодлари ва асосан лантумдан тайёрланган катоддан фойдаланадиган батарея прототипи ишлаб чиқилган эди.

Назарий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай конструкция потеницал равишда юқори зичлигини ва қувват захирасини ҳозирги батареяларга нисбатан 7 баравар кўпроқ таъминлаш имкониятига эга экан.

Янги батареяда қаттиқ электролит суюқ батарея ўрнига ишлатилади, бу эса батареянинг ёниб кетиш эҳтимолини бартараф этади ва унга совутиш тизимини ўрнатиш зарурати йўқлигини англатади. Хажми бўйича литий-ион билан бир хил бўлган фторид-ион батареялари захира масофаси камида 1000 км бўлиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, электродларни кенгайтириш муаммоси уларни кобалт, никель ва мис қотишмасидан ишлаб чиқилиши ҳисобидан ҳал қилинган ва анодда ишлатиладиган материалларнинг ўзгариши батареяни қувватини йўқотмасдан зарядлаш ва зарядсизлашга имкон беради.

Фторид- ионли батареяларнинг фойдаланишга топширилиши муддати тўғрисида ҳали маълумот йўқ ва прототиплардан янги турдаги оммавий батареяларга ўтиш йўли ўн йил давом этиши мумкин. Янги батареяларнинг нархи ҳали уларни ишлаб чиқарувчилари томонидан эълон қилинмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг