Reuters: АҚШ элчиси Ўзбекистонни ҳибсга олинган журналистни озод қилишга чақирди

0
570
Фото: REUTERS/Mukhammadsharif Mamatkulov

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум ўзбек ва қирғиз ҳукуматларини ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди. Абдуллаев ижтимоий тармоқларда ўзининг асл исмини ошкор қилмаган ҳолда ҳукуматни танқид қилишда гумонланиб ҳибсга олинган.

Ғарб давлатлари 2016 йилда ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келганидан кейин Ўзбекистонни камдам кам танқид қиладиган бўлишди. Улар 34 миллион киши истиқомат қиладиган ёпиқ мамлакатни очгани ва ҳукуматнинг таниқли бўлган мухолифларидан бир қанчасини озод қилгани учун Мирзиёевни олқишлашди.

Лекин, АҚШ элчиси Даниел Розенблум журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ишидан “жуда хавотирлангани”ни маълум қилди. Абдуллаев бир неча кун аввал Ўзбекистоннинг илтимосига кўра Қирғизистонда ҳибсга олинганди.

Абдуллаевнинг қирғиз ОАВсига айтишича, у Facebook да аноним ном билан Ўзбекистон ҳукуматидаги катта амалдорлар ўртасида коррупция ҳақида ёзилган постлари учун айбланмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати Абдуллаевни экстрадиция (суд қилиш учун қайтариш) қилишни режалаштирмоқда.

“Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг иккаласи ҳам жаноб Абдуллаевнинг ҳаракат эркинлигини ҳурмат қилишлари керак ва унинг ўзи хоҳлаган жойига-Қирғизистон республикасига боришига рухсат беришлари лозим. Президент Мирзиёев декабрь ойида Конституция куни муносабати билан қилган нутқида ОАВ эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқлари ҳақида очиқ ойдин айтган ва ундан кейин ҳам бу борада кўп марта гапирди. АҚШ демократияни амалга ошириш учун эркин ва мустақил бўлган медиа керак, деб ҳисоблайди” деб ёзди Розенблум ўзининг твиттер саҳифасида.

2018 йилда суд ҳукуматга қарши фитна уюштириш борасида Бобомурод Абдуллаевга қўйилган айбловларни асоссиз деб топган ва уни озод қилганди. Лекин, суд қарорига кўра, Абдуллаев ҳукуматга қарши пропаганда ишларини олиб боргани учун ижтимоий ишларда қатнашиш жазосини олган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг