“Ливанга коррупцияга қарши кураша оладиган ҳукумат керак”: Германия Ташқи ишлар вазири

0
443
Фото: REUTERS/Alkis Konstantinidis TPX IMAGES OF THE DAY

12 август чоршанба куни Германия Ташқи ишлар вазири Ҳейко Маас Байрутдаги вайрон бўлган портни кўздан кечирди. Германиялик амладорнинг сўзларига кўра, айни пайтда Ливан коррупцияга қарши кураша оладиган ва ислоҳотларни амалга оширишга қодир бўлган ҳукуматга муҳтож.

4 август куни Байрут портидаги омборхонада сақланаётган хавфли моддалар порлтади. Натижада камида 172 киши вафот этди, яна 6000 нафарга яқин одам жароҳатланди ва 300 000 киши бошпанасиз қолди. Бу эса ўзи шундоқ ҳам чуқур молиявий ва иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган Ливаннинг ҳолатини янада чигаллаштирди. Ушбу портлашдан сўнг аҳоли ҳукуматга қарши намойишлар уюштирди ва охир-оқибат Ливан ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қилди.

“Энди Ливанда ишлар олдингидек давом эттирилиши имконсиздир. Жаҳон ҳамжамияти Ливанга инвестиция киритишга тайёр, лекин, бу инвестицияларнинг хавфсизлиги таъминланиши керак. Ҳозирда Ливаннинг коррупцияга қарши курашадиган ҳукуматга эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Европадаги кўплаб давлатларнинг Ливанга бўлган қизиқишлари юқори. Улар Ливанда иқтисодий ислоҳотлар ва яхши ҳукумат борлигига ишонч ҳосил қилишни истайдилар” дейди Ҳейко Маас.

Ливан Бош Вазири Ҳасан Диабнинг ҳукумати истеъфо бергани мамлактдаги ишончсизликни чуқурлаштирди. Собиқ ҳукуматнинг Халқаро Валюта фонди билан Ливанга молиявий ёрдам бериш борасидаги музокаралари аллақачон тўхтаб қолган. Мамлакатда янги ҳукуматни шакллантириш эса хавотирли бўлиши мумкин. Чунки, ҳозирда Ливандаги партиялар орасида жиддий келишмовчиликлар юзага келган ва аҳолида ҳукумат вакилларидан норозилик кайфияти шаклланиб қолган. Кўплаб ливанликлар мамлакатдаги муаммоларга айнан ҳукуматни жавобгар деб биладилар.

Байртудаги портлашларидан кейин Ливанга гуманитар ёрдамлар ёғилиб кела бошлади. Лекин, дунё мамлакатлари шуни аниқ равшан айтмоқдаларки, Ливанда адолатсиз ишларни, нотўғри бошқарувни, исрофгарчиликни ва эътиборсизликни ҳал қилиш учун узоқ вақтдан бери талаб қилинаётган ислоҳотлар амалга оширилмас экан, бу мамлакатнинг иқтисодий инқироздан чиқишига ташқаридан молиявий кўмак берилмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг