Ливан раҳбарлари июль ойида портдаги портлашлар ҳақида огоҳлантирилган

0
776
Фото: REUTERS/Hannah McKay TPX IMAGES OF THE DAY

Ливан хавфсизлик ходимлари ўтган ой Бош вазир ва президентга Байрут портида сақланаётган 2750 тонна аммиакли селитра хавфсизликка таҳдид солиши ва портлаш содир бўлганда пойтахтни йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, дея хабар бермоқда Reuters юқори даражадаги хавфсизлик идоралари томонидан олинган ҳужжатларга таяниб.

Давлат хавфсизлик Бош бошқармасининг портлашларга олиб келган воқеалар тўғрисидаги ҳисоботида, 20 июль куни президент Мишель Аун ва Бош вазир Хасан Диабга юборилган шахсий хатга ишора қилинади.

Маҳаллий ҳокимият берган маълумотларга кўра, орадан икки ҳафта ўтгач, саноат кимёвий моддалари портлаши натижасида порт ва пойтахтнинг каттагина қисмини вайрон қилган ва оқибатида, камида 163 киши ҳалок бўлган, 6000 киши жароҳатланганлиги ва 6000 та бинога шикаст етган.

Хавфсизлик идораси хатининг мазмуни Reuters томонидан кўрилган ҳисоботда бўлмаган бўлса-да, хавфсизлик хизматининг юқори мартабали ходими, январь ойида бошланган суд терговининг натижаларини умумлаштириб, кимёвий моддаларни тезда зарарсизлантириш керак деган хулосага келган.

Президент ва Бош вазир билан ёзишмаларини тасдиқловчи давлат хавфсизлигининг ҳисоботи илгари эълон қилинмаган.

«Ушбу материал, агар ўғирланадиган бўлса, террорчилик ҳужумида ишлатилиши мумкинлиги хавфи мавжуд эди», дейди амалдорлардан бири Reutersга.

«Тергов якунланганидан сўнг, Бош прокурор (Гассан) Овейдат расмий идораларга юборилган якуний ҳисоботни тайёрлади», деди у порт хавфсизлигини назорат қилувчи Давлат хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан Бош вазир ва Президентга юборилган хатга ишора қилиб.

«Мен уларга Байрутни вайронага айлантириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандим», – дейди хатни ёзишда иштирок этган расмий, аммо у исмини айтишдан бош тортди.

Reuters мактубининг мазмунини мустақил равишда текишириб чиқиб, тасдиқлай олмади.

Президент маъмуриятидагилар 20 июлдаги мактуб юзасидан изоҳ бериш бўйича сўровномаларга жавоб беришмади.

Портлашдан кейин душанба куни ҳукумат истеъфога чиққан Бош вазир Диабнинг вакилини сўзларига кўра, бош вазир хатни 20 июль куни олинган ва уни 48 соат ичида Олий Мудофаа Кенгашидан тавсия олиш учун юборилган. «Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси бу ишни портлашдан 14 кун олдин қабул қилиб олган ва бир неча кун ичида бунга муносабат билдирган. Ундан олдинги маъмурият олти йилдан кўпроқ вақт ишлади ва ҳеч нарса қилмади».

Бош прокурор ҳам изоҳ бериш учун сўровларга жавоб бермаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг