Афғонистонда ҳибсдаги толибларнинг масаласини муҳокама қилиш учун катта кенгаш чақирилди

0
991
Фото: REUTERS/Omar Sobhani

Жума куни Афғонистонда минглаб оқсоқоллар, ҳудудий раҳбарлар ва сиёсатчилар катта кенгаш учун йиғилиб, ҳукуматнинг Толибон билан тинчлик келишувлари борасида муҳокама ўтказишни бошлашди. Бу катта кенгашнинг асосий мақсади ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган 400 нафар толибларнинг тақдирини ҳалқ қилиш ҳисобланади. Чунки, агар улар озод қилинса, Толибон афғон ҳукумати билан мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни бошлайди.

Лоя Жирга деб номланган ушбу катта кенгашга қатнашиш учун Қобулга 3200 киши таклиф қилинди. Улар камида уч кун мобайнида муҳокамалар олиб боришади ва ҳибсдаги толиблар қўйиб юборилиши кераклиги ёки ундай қилмаслик бўйича ҳукуматга маслаҳат беришади.

АҚШ ва Толибон ўртасида шу йилнинг февраль ойида шартнома тузилган бўлиб, унда АҚШ ўз армиясини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши, бунинг эвазига Толибон мамлакатда тинчлик бўлиши ва афғон ҳукумати билан музокалар олиб бориши керак. Шунингдек, ушбу шартномада Толибон ҳукумат билан музокаралар столига келиши учун ҳибсдаги 5000 нафар толиблар озодликка чиқарилиши шарт қилиб қўйилганди.

Афғон ҳукумати ҳозиргача Толибон талаб қилган маҳкумларнинг деярли барчасини оздликка чиқарди. Лекин, ҳукумат Толибоннинг қотиллик, гиёҳванд моддалар савдоси ва одам ўғирлаш каби энг оғир жиноятларга қўл урган 400 га яқин аъзосини қўйиб юборишни истамаяпти.

Афғонистон конституциясида Лоя Жирга-Катта кенгаш афғон халқининг иродасини очиқ баён этувчи энг катта мажлис сифатида эътироф этилган. Кенгаш котибиятининг раҳбари Абдул Салам Раҳимининг айтишича, Лоя Жирганинг қарори муҳим ҳисобланади. Чунки президент Ашраф Ғанига бундай жиддий жиноятларни содир этганларни озод қилиш ҳуқуқи берилмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг