“Ливияга яқинлашма, акс ҳолда бизнинг ҳужумимизни кутиб оласан”: Ҳафтар Эрдўғанни огоҳлантирди

0
692
Фото: AFP

2 август якшанба куни Ҳалифа Ҳафтар Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғанни турк ҳарбий кучларини Ливиядан ташқарига олиб чиқиш борасида огоҳлантирди. Агар Эрдўған бундай қилмаса, Ҳафтар уларга қарши ҳужум қилинишини айтди.

Ҳозирда Ливияда икки томон мамлакатда ҳукмронлик қилиш учун кураш олиб бормоқда. Томонларнинг бири Ливия Миллия Армиясининг раҳбари Генерал Ҳалифа Ҳафтар бўлиб,у мамлакатнинг шарқий ҳудудини эгаллаб олган. Иккинчи томон эса Фаёз Ал-Сарраж бошчилигидаги Ливиянинг халқаро тан олинган ҳукуматидир.

Эрдўған Ливиянинг халқаро тан олинган ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун қурол-яроғ билан биргаликда Суриядан ёлланма аскарларни ҳам жўнатмоқда. Туркия бу орқали вазиятни ўз фойдасига ҳал қилмоқчи.

Ҳалифа Ҳафтар Ийд Ал-Адҳа муносабати билан армияга қарата қилган нутқида турк президентини Ливияга аждодларидан қолган меросни олиш учун келганликда айблади.

“Биз Эрдўғанга шуни айтамизки, биз аждодларингиздан қолган меросни ўқлар сифатида қайтарамиз. Ливиядаги турк кучларига ҳеч қандай шавқат қилинмайди. Чунки улар шафқат қилинишга арзимайди” деди Ҳафтар.

Британиядаги Оксфорд университети тадқиқотчиси Самуел Раманининг сўзларига кўра, Ҳафтар Туркияга қарши оғзаки таҳдидларни кучайтирмоқда.

“Ҳафтар Ливияда ўзи олиб бораётган кураш нафақат ҳукумат билан иттифоқчи бўлган террорчи жангариларга қаршилик қилиш учун эканлигини, балки Ливиянинг суверенитети ва мустақиллигини Туркиядан ҳимоя қилиш учун жанг эканлигига урғу бермоқда” дейди Рамани.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг