Россия октябрь ойида аҳолини оммавий тарзда коронавирусга қарши эмлашни бошламоқчи

0
225
Фото: REUTERS/Maxim Shemetov

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги октябрь ойида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентликлари 1 август куни хабар беришди.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, Москвадаги Гамелея Институти вакцинанинг клиник синовларини якунлади. Энди бу институт вакцинани рўйхатдан ўтказишга тайёрланмоқда. Мурашко биринчи бўлиб вакцинани қабул қиладиганлар шифокорлар ва ўқитувчилар бўлишини ҳам маълум қилган.

“Биз катта кўламдаги вакцинация ишларини октябрда амалга оширишни режалаштирмоқдамиз” деган Мурашко.

Инвестиция Фонди раҳбари Кирил Дмитриев Россиянинг вакцина ишлаб чиқаришдаги муваффақиятини Совет иттифоқининг 1957 йилда дунёдаги илк сунъий йўлдошни фазога учиргандаги ғалабасига ўхшатган.

Ҳозирги кунда коронавирусни тўхтатиш учун дунё бўйлаб юздан ортиқ вакцина устида иш олиб борилмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларида айтилишича, ушбу вакциналарнинг камида тўрттаси синовларнинг сўнгги учинчи босқичига етиб келди. Айни пайтда сўнгги босқич синовларидан ўтаётган вакциналарнинг учтаси Хитойда ва қолган биттаси Британияда яратилгандир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг