Филиппин президенти мамлакатдаги 20 миллион нафар камбағалларга коронавирус вакцинаси текинга берилишига ваъда берди

0
187
Фото:: АР

31 июль жума куни Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатдаги энг камбағал бўлган 20 миллион кишига коронавирус вакцинаси текинга тарқатилишини эълон қилди. Дутерте вакцинанинг декабрь ойигача тайёр бўлишига умид қилмоқда.

“Мен сизга ваъда бераманки, биз декабрь ойигача нормал ҳаётга қайтамиз. Келинг унгача вакцина тайёр бўлишини кутиб турайлик” дейди Дутерте жума куни халққа қилган мурожаатида.

Филиппин Молия Котиби Карлос Домингуезнинг сўзларига кўра, ҳукумат 40 миллион дозада вакцинани сотиб олишга қодир. Бунча вакцинага тахминан 20 миллиард песос ёки 400 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ талаб этилади.

“Бизда бу учун молиявий режа бор. Соғлиқни Сақлаш Департаменти ҳисоб-китобларига кўра, биз аҳолимизнинг камида 20 миллионтасини текинга эмлашимиз керак. Улар бир марта вакцина қабул қилишлари зарурми ёки икки марта, мен буни билмайман. Шунинг учун биз 40 миллион доза сотиб оламиз. Соғлиқни Сақлаш Департаменти керакли вакциналарни танлаши биланоқ биз уларни сотиб олишни бошлаймиз. Агар вакцина шу йилнинг охиригача тайёр бўлса, биз ўз режамизни амалга оширишни бошлаймиз” деган Домингуез.

Президент Дутерте вакцинани коронавирус келиб чиққан Хитойдан олиб келиниши мумкинлигини айтган. Ҳозирда Филиппин Хитойнинг Sinovac Biotech вa Sinopharm Biotech компанияларининг вакциналарига кўз тикиб турибди. Шунингдек, Дутерте гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуланадиганларни “итлар” деб атаб, улар коронавирусга қарши эмланмасликларини таъкидлади.

“Мен гиёҳванд моддаларни сотадиганлар ва гиёҳвандларни ит сифатида кўраман. Мен сизларга ёрдам бермайман. Сизлар Филиппинни вайрон қиляпсизлар, сизлар одамларни ўлдиряпсизлар” деб айтди Филиппин президенти.

Филиппинда жума кунги ҳолатга кўра умумий ҳисобда 93 354 киши коронаиврус билан касалланди ва уларнинг 2023 нафари вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг