Испанияда коронавирусни тўхтатиш учун оғиз спрейи ишлаб чиқилади

0
266
Фото: tass.ru

Испания Илмий Изланишлар Олий Кенгашининг таъкидлашича, агар одам аллақачон юқтирган бўлса ҳам, cпрейни қўллаш «инфекциянинг оғирлигини камайтиришга» ёрдам беради.

Испания Олий тадқиқот кенгаши мутахассислари вирусга қарши оғиз бўшлиғини чайиш спрейини ишлаб чиқмоқдалар, агар у муваффақиятли чиқса, коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтата олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда агентлик веб-сайтида жума куни эълон қилинган нашрда айтилган.

Олимларнинг ғоясига кўра, спрей «биомолекулаларни (полисахаридлар) коронавирус бирикадиган ҳужайра юзасини имитация қилиш учун фойдаланади ва шу билан уни ушлаб олиб, инфекцияни тўхтата олади.» «Ҳозир инфекция оғиз бўшлиғи ва томоқдан бошланади, дея ишонилади, шунинг учун бу молекулаларга асосланган спрей таркиби киритилгандан кейин тўсиқни келтириб чиқаради ва вирусли заррачаларни ушлаб олади ва бу эса уларнинг инфекциялаш ҳусусиятини йўқотади», дейилади ҳужжатда.

Кенгашдагиларнинг фикрича, гарчи инсон касалликни аллақачон юқтириб олган бўлса ҳам, спрей «инфекциянинг оғирлигини камайтиришга» ёрдам бериши мумкин экан.
Коронавируснинг Испанияда тарқалиши бошлангандан бери 285 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланди, 28,4 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Март ўрталарида мамлакатда юқори огоҳлантириш режими жорий этилди. Ушбу чора аҳоли ҳаракатини чеклашга мажбур қилди. Режим 21 июнь куни тугади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг