Украина Белоруссияда ҳибсга олинган «Вагнер» ҲХК жангчиларини экстрадиция қилишни талаб қилмоқда

0
344
Фото: depositphotos.com

Украина Бош прокуратураси офиси Белоруссияда ҳибсга олинган Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг 28 нафар жангарисидан гумонлаётгани ҳақида эълон қилди, уларнинг тўққиз нафари Украина фуқаролари.

Украина Бош прокуратураси офиси Белоруссияни Минск яқинида ҳибсга олинган Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг 28 ёлланма жангарисини (Украинага) топширишни талаб қилиш нияти борлиги тўғрисида хабардор қилди. Бу ҳақда 31 июль куни идоранинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Бош прокуратура офиси 1993 йилги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Конвенцияга асосан, Белоруссия Бош прокуратурасига, 29 июль куни ушбу давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳибсга олинган шахсларни вақтинча ҳибсга олишни илтимос қилиб мурожаат қилди. Ҳибсга олинган 28 кишидан тўққиз нафари Украина фуқаролари бўлиб, Украина томони ушбу шахсларни Донбассдаги қуролли можарода ноқонуний иштироки билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мақсадида уларни (Украинага) топширишни талаб қилиш ниятини билдирди», – дейилади баёнотда.

Айни пайтда Бош прокуратура томонидан топшириш тартибини бошлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланмоқда.

«[Гумонланаётган шахсларни] экстрадиция қилиш масаласи Белоруссиянинг ваколатли органлари томонидан ҳал қилинади», – дея қўшимча қилди идорадагилар.

“Вагнер” ҲХК аъзоси бўлган 33 нафар россияликни ҳибсга олгани ҳақида Белоруссия ҳукумати 29 июль куни хабар берди. Уларнинг 10 дан ортиғи Россияпараст жангарилар томонида Донбассдаги қуролли можаронинг иштирокчилари сифатида Украинанинг «Миротворец» сайти рўйхатига киритилган. Белоруссия Хавфсизлик Кенгаши ҳибсга олинганларга қарши терактларни тайёрлаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини билдирди.

30 июль куни Белоруссия Украинага мурожаат қилиб, ҳибсга олинган “Вагнер” ёлланма жангчиларининг Донбасдаги жиноятларга алоқадорлигини текширишни сўради.

Россиялик ҳарбий журналист Семён Пеговнинг таъкидлашича, «Вагнер» компанияси ўз жангчиларини Белоруссия орқали Африкага ўтказмоқчи бўлган ва Белоруссия ҳукумати бу ҳақда билган. Озодлик радиосига кўра, гуруҳнинг мақсади Суданга жўнаб кетиш бўлган.

Ўз навбатида, Белоруссия Хавфсизлик Кенгаши Россия Федерацияси ҲХК жангчиларини Белоруссия орқали ўтиши ҳақида олдиндан хабардор қилмаганлиги юзасидан баёнот берган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг