«Бу сўнгги жонли эфир бўлади»: Хабаровсклик журналист Марина Васильева норозилик намойишларини ёритишни тақиқлаш ҳақида гапирди.

0
227
Фото: Евгений Переверзев / Коммерсантъ

Нима бўлди

Хабаровскдаги «Губерния» телеканали ходимларига Сергей Фургал ҳибсга олиниши муносабати билан бўлиб ўтаётган шаҳардаги митингларни ёритиш тақиқланган. Бу ҳақда Инстаграмда телеканалнинг собиқ мухбири Александра Теплякова хабар берди.

View this post on Instagram

На днях взял интервью у @a.teplyakova Скажу сразу, что не имею ни малейшего отношения к "ГУБЕ". Данный ролик о людях. О таких же как и мы с вами. Всегда легко обвинить, не разобравшись. А вот теперь представь, что ты – лицо телеканала, директор или рядовой корреспондент. И перед тобой стоит непростой выбор. Выстоишь? P. S. Они по крайней мере не несут чушь вроде – "собралось 6,5к" #губерния #смимолчат #поддержифургала #Ямысергейфургал #ямыфургал #свободуфургалу #фургалгубернатор #фургал #фургалмыстобой #фургалнародныйгубернатор #фургалнашгубернатор #фургалнашгубернатор2020 #нашгубернаторфургал #поддержимфургала #поддержифургала #вместемысила #НАСБУДЕТБОЛЬШЕ #накормиголубей

A post shared by AleksandrKim (@alex_kimsong) on

Теплякованинг сўзларига кўра, «Губерния» каналидаги биринчи оммавий норозилик акцияси ҳақида лавҳа 11 июль, шанба куни намойиш этилган, кейинги воқеалар билан боғлиқ лавҳалар 13 июлга эфирга тайёрланаётган бўлган. Аммо телеканал раҳбарияти унинг эфирга узатилишини тақиқлаган.

«Ходимлар душанба куни ишга келишганда, раҳбарият бизга шуни маълум қилдики, агар биз буни эфирда намойиш қилсак,»Губерния»да ишлайдиган 200 кишининг ҳаммаси кўчада қолар экан, бу бизнинг сўнгги жонли эфиримиз», деди Теплякова. …

Унинг қўшимча қилишича, «телекомпанияга нисбатан босим ўтказилган, шу жумладан хавфсизлик кучлари томонидан бизнинг маълум бир ходимларимиз чақритирилиб, тазйиқ ўтказилган».

Теплякова бир неча кун олдин истеъфога чиққан, унинг маълум қилишича, ишдан кетишига митингларни ёритиш билан боғлиқ масала сабаб бўлмаган.

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Хабаровск оммавий ахборот воситаларига босим тўғрисида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

«Биз вазият билан қизиқиб кўрамиз, аммо бу, албатта, буни қабул қилиб бўлмайди», дея қўшимча қилган Песков.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг