Alibaba бош директори Жек Ма – Келажак иқтисоди ҳақида: «Ишлаб чиқариш соҳаси янги иш ўринларини яратишига умид қилишни бас қилинг» (видео)

0
328
Фото: belretail.by

Alibaba Group бош директори Жек Ма Нью-Йоркда бўлиб ўтган Bloomberg Global Business Forum да нутқ сўзлаб, келажакда иқтисодий ўсиш муаммоларига тўхталиб ўтади. Унинг фикрича, ҳукуматлар ва корхоналар иш ўринларини яратиш учун ишлаб чиқаришга ишонишни тўхтатиши ва эътиборларини сунъий интеллект каби инновацион соҳаларга қаратиши керак. AIN.UA унинг нутқидан парчаларни эълон қилган эди, tarjumon.uz уни ўзбек тилига таржима қилиб, этиборингизга ҳавол этмоқда. Аҳамиятли жиҳати ушбу нутқ 2017 йилда сўзланган.

Биз ҳаммамиз айни пайтда юз бераётган энг катта технологик инқилобга етарли баҳо беролмаяпмиз. Бундай ўтиш даврлари инсоният тарихида камдан-кам содир бўлганлиги маълум. Менимча сўнгги 3000 йил ичида уч мартадан кўп бўлмаган. Бизнинг олдимизда турган вазифа шу қадар улканки, ҳеч бир ҳукумат ва бизнес унга бардош бера олмайди. Биз ўзаро мулоқатда бирга ишлашимиз керак.

Дунё IT дан DT -га қараб ҳаракатланмоқда. Кўпчилик DT нима эканлигини тушунмайдилар (худди шундай IT нима эканлигини кўпчилик билмайди). Ахборот технологиялари (IT) аста-секин маълумотлар технологияси( data technology, DT) томон илдам кетмоқда. Гап энди бошқа технологик янгиланишлар ҳақида кетмаяпти, гап фалсафа ҳақида, вазифаларни бажаришга бўлган ёндашувимиз ҳақида кетмоқда.

Сўнгги 200 йил ичида одамлар келажакни башорат қилиш учун билимга мурожаат қилишди, аммо энди биз янги дунё остонасида турибмиз. Ва бу янги дунёни олдиндан айтиш жуда қийин, шунинг учун ҳамма келажак ҳақида ташвишланмоқда. Келажак ҳақида иймон ва ишонч билан гапираётган одамлар ташқи томондан қараганда ақлдан озгандай туюлади.

Одамлар Big Data, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ҳақида кўпроқ ташвишланишмоқда. Менимча, бундай ташвишланиш нормал ҳолат. Юзлаб йиллар олдин, буғ двигателлари пайдо бўлганда, одамлар буғ билан ишлайдиган машиналар кўплаб иш жойларини йўқ қилади деб ўйлашган эди. Аммо менимча, инсоният, ҳар доимгидек, бунга ечим топади. Агар биз тополмасакда, аммо бизнинг фарзандларимиз ечим топади.

Янги технологиялар кўплаб иш жойларини йўқ бўлишига сабаб бўлиши билан бирга, янги иш ўринларини ҳам яратиши мумкин. Назаримда, бизда келажагимиз ҳақидаги тасаввуримиз йўқолиб, бугун шу келажак ҳақда ҳаддан ташқари кўп ташвиш чека бошладик. Бугун биз ўша замонлардаги буғ двигателининг иқтисоди ўтмишда кўплаб иш ўринларини яратганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин ва DT билан ҳам шундай бўлади. Бу кўплаб иш ўринларини яратишга имкон беради. Масала эса биз бунга тайёрлигимиз ва малакамиз даражаси етарлими?

Кўпчилик иш жойлари сонини кўпайтириш ҳақида мулоҳаза юритганда, ишлаб чиқариш ҳақида гапиришади. Ўйлайманки, ишлаб чиқариш энди ҳеч қачон кўп иш ўринларини яратиб беролмайди. Бу ўтмишда иш берган. Аммо замонавий дунёда сунъий интеллект ва роботлар каби янги технологиялар туфайли ишлаб чиқариш ҳеч қачон бу ролни қайтариб оломайди. Янги иш ўринларини яратишда асосий омил хизмат кўрсатиш соҳаси бўлади.

Ишлаб чиқариш ҳақида гапирганда, биз «Хитойда ишлаб чиқарилган» ёки «АҚШда ишлаб чиқарилган» деган иборалардан фойдаланишни тўхтатишимиз керак. Келгусида бу «Интернетда ишлаб чиқарилган» деган ибора билан алмашади. Муҳим ролни кичик бизнес ўйнай бошлайди, бу тоифадаги компанияларнинг аксарияти глобаллашиб кетади. Сўнгги 30 йил ичида компанияларнинг қарийб 6 фоизи глобаллашувдан фойда кўрди. Келгуси 30 йил ичида кичик бизнеснинг камида 60% глобал миқёсга чиқади. Глобаллашувнинг ёмон жойи йўқ. Биз уни янада ривожлантириш учун ишлашимиз керак.

Менга олимлар, муҳандислар ва тадбиркорларнинг технология имкониятлари билан инсониятни қўрқитиб келаётгани ёқмайди. Кимдир машиналар одамни бошқаришидан хавотирланмоқда (Жек Ма, эҳтимол Илон Маскнинг сунъий ителект ҳақида айтган гапларини назарда тутмоқда). Менимча, инсоният ўзига кўпроқ ишониши керак. Технологияни тўхтатиб бўлмайди. Технологияларнинг ривожланишини тўхтатишга уринишдан кўра, уларни олдимиздаги муаммоларни ҳал қилиш учун фойдаланиш яхшироқдир.

Таълим тизимига алоҳида эътибор бериш керак. Бугунги фарзандларимизга ўргатаётган нарсалар, эртага уларни ишдан бўшатилишига олиб келиши мумкин. Эски услубдаги таълим бериш схемаси бўйича ўргатаётган нарсаларимиз, билимларни ёдлаб олиш, ҳисоб-китобларни ўрганиш – буларнинг барчаси машиналар учун осонроқдир. Биз таълим тизимини қайта қуриб чиқишимиз керак. Биз фарзандларимизни инновацион ва ижодкор бўлишга ўргатишимиз керак. Янги дунёда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз сизга IQ, EQ ва LQ керак бўлади. EQ – бу ҳиссий коэффицент, LQ – бу “муҳаббат коэффиценти”, нимадир машанда ҳеч қачон бўлмайди.

Биринчи технологик инқилоб Биринчи Жаҳон урушига, иккинчиси Иккинчи Жаҳон урушига олиб келди. Энди учинчи технологик инқилоб рўй бермоқда ва Учинчи Жаҳон уруши касалликлар, қашшоқлик ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши туриши керак. Акс ҳолда, инсониятда муаммолар бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг