UFC: ”Нурмагамедов 24 октябрда Гетжига қарши жанг қилишга рози бўлди”

0
152
Фото: АP/Mahmoud Khaled

UFC нинг енгил вазн бўйича енгилмас чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов 24 октябрда Жастин Гетжига қарши жанг қилишга рози бўлди. UFC президенти Дана Вайт Нурмагамедовнинг аралаш жанг санъатига қайтганини 28 июль куни эълон қилган.

Ҳозиргача 28 марта октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган Доғистонлик курашчи Нурмагамедов ММАда энг узоқ муддат енгилмаган спортчи ҳисобланади. У 2018 йилнинг апрелида Ал Иаквинтани енгиб, UFC нинг енгил вазнида чемпионга айланганди. Ҳабиб бу унвонни ҳозиргача икки марта ҳимоя қилишга эришган.

Ҳабибнинг бўлажак рақиби Дастин Гетжи эса ўз фаолияти давомида 24 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 22 тасида ғалабага эришган. У жуда муваффқақиятли ҳаракат қилаётган Ҳабибга қийинчилик туғдириши кутилмоқда. Гетжи май ойида ўзининг узоқ йиллик рақиби бўлган Тони Фергюсонни мағлуб этиб, маҳоратли жангчи эканлигини исботлади.

Ушбу жангнинг қаерда ўтказилиши ҳозирча эълон қилинмади. Лекин, Дана Вайтнинг сўзларига кўра, UFC даги кейинги бир неча ойларда бўладиган жангларда мухлисларнинг иштирок этиши эҳтимолдан йироқ.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг