“Ҳаво орқали саёҳат қилиш 2024 йилгача олдинги ҳолатга қайтмайди”

0
139
Shutterstock

28 июлm куни дунёдаги авиакомпаниялар коронавирус инқирозидан кейинги тикланиш жараёни қанча вақт давом этиши бўйича тахминларини маълум қлишди. Унга кўра, ҳаво орқали саёҳат қиладиган одамлар сони инқироздан олдинги даврдаги ҳолатга келиши учун 2024 йилгача вақт кетади. Бундан олдинги тахминларда авиакомпаниялар йўловчи ташиш ҳажмини 2023 йилгача тўлиқ тиклашлари айтилганди.

Халқаро Ҳаво Транспорти Ассоцацияси коронавируснинг ҳавода йўловчи ташишга кўрсатган таъсирини таъкидлар экан, АҚШ ва бошқа ривожланаётган давлатларда вирус тарқалишини тўхтатиш секин кечаётганини айтди. Бу эса авиакомпаниялар тез орада иш фаолиятини тўлиқ тиклашига бўлган умидларни сўндирмоқда.

Шунигдек, баъзи мамлакатларда саёҳатларга қўйилган тақиқларнинг давом этиши ва янги чекловларнинг жорий қилиниши ҳам яқин орада авиақатновлар тикланмаслигини кўрсатмоқда. Халқаро Ҳаво Транспорти Ассоцацияси апрель ойида дунё бўйлаб бу йилги рейслар 46 фоизга камайишини башорат қилганди. Аммо, ассоцациянинг янги тахминларига кўра, 2020 йилда авиақатновлар 55 фоизгача қисқаради.

“Бу йилнинг иккинчи ярмида ишларимизнинг тикланиши биз кутганимиздан секинроқ бўлади” дейди ушбу ассоцациянинг бош иқтисодчиси Брайн Пирс.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг