Ҳиндистонда ўткан сутка давомида CОVID-19 аниқланганлар сони 50 мингдан ошиб кетди

0
106
Фото: REUTERS/Francis Mascarenhas

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 июлда берган хабарига кўра, мамлакатда ўткан 24 соат ичида 52 123 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бу билан Ҳиндистонда CОVID-19 ни юқтириб олганлар сони 1.6 миллиондан ошиб кетди.

Ҳиндистонда ўткан сутка давомида яна 775 киши коронавирусдан вафот этди. Ҳозирда қурбонларнинг умумий сони 35 мингга яқинлашмоқда. Ўлим ҳолатлари касалланганлар сонига нисбатан кам бўлиб, қурбонларнинг сони аста секинлик билан камаймоқда.

Ҳозирда Ҳиндистоннинг Мумбай ва Нью Деҳли каби катта шаҳарларида коронавирусга чалинганлар камаяётган бўлсада, қишлоқ ҳудудларида вирус тарқалиши авж олмоқда. Бу эса экспертларни хавотирга солмоқда, чунки чекка ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими яхши таъминланмаган бўлиб, беморлар сони ортиб кетган тақдирда ҳолатни назоратга олишнинг имкони қолмайди.

Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учунчи мамлакат бўлиб турибди. Айни пайтда бу мамлакатдаги касалланганлар сони вируснинг “ватани” бўлган Хитойдагидан 20 бараварга кўп.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг