“Вакцина миллатчилиги”: Ҳар бир давлат ўз ғамини ўзи ейиши керакми?

0
298
Фото: REUTERS/Anton Vaganov

Ҳозирда дунёда коронавирус вакцинаси яратиш бўйича аёвсиз кураш кетмоқда. Бу ҳолат дунёга вакцинани адолатли тарзда тақсимлаш бўйича тизимларни ишлаб чиқараётган глобал соғлиқни сақлаш ташкилотларини хавотирга солмоқда. Улар баъзи давлатларнинг коронавирусга қарши курашда яккаланиб олиб, дори ишлаб чиқарувчи компаниялар билан миллионлаб дозада вакцинани ўзларининг фуқаролари учунгина сотиб олиш бўйича келишувларини умидсизлик билан кузатишмоқда.

Экспертларнинг фикрига кўра, АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқининг Moderna, Pfizer, BioNtech ҳамда AstraZeneca каби компаниялар билан вакцина борасидаги келишувлари дунёдаги тақсимлаш тизимларига путур етказмоқда.

“Ҳамма давлатлар вакцина бўйича икки томонлама шартномаларниг имзолаши вазиятни яхшиламайди” дейди GAVI иттифоқи бош ижрочи директори Сес Беркли. Бу иттифоқ коронавирусга қарши вакцинанинг дунё бўйлаб адолатли ва тезкорлик билан тақсимланишини таъминлаш учун тузилган COVAX номли тизимнинг бошқарувчиларидан бири ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада Pfizer компанияси ўзининг яратаётган вакцинасини етказиб бериш бўйича Европа Иттифоқи ва унинг бир қанча аъзолари билан бир пайтнинг ўзида музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди. Вакцина шартномаларининг сўнггиси Британия томонидан 29 июл куни эълон қилинган бўлиб, британлар Санофи ва GlaxoSmithKline компаниялари билан келишиб олганларини ма’лум қилишди.

Соғлиқни сақлаш бўйича глобал хайрия ташкилоти “Medecins Sans Frantieres”га кўра, бу ҳолат бой мамлакатларнинг барча вакциналарни ғамлаб олишга бўлган курашни авж олдиради ва камбағал давлатларни имконсиз қолдиради. Бу эса “вакцина миллатчилиги”га олиб келади.

Мутахассисларнинг хавотири шундаки, ҳозирги адолатсиз кураш 2009-2010 йилларда тарқалган H1N1 пандемиясидаги ҳолатни юзага келтириши мумкин. Ўшанда бой мамлакатлар вакциналарнинг барчасини сотиб олишган ва камбағал мамлакатларга ҳеч нарса қолмаганди. Яхшиямки, H1N1 пандемияси унчалик ҳам хавфли касаллик бўлиб чиқмади ва охир-оқибат йўқ бўлиб кетди. Бу вирусга чалинганлар ва вакцинасиз қолиб вирус туфайли дунёдан ўтганлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилишидаги зарар анча кам бўлди.

Лекин, CОVID-19 ўн йил олдинги пандемиядан кўра анча хавфлироқ касаллик бўлиб, у дунёдаги одамларнинг кўплаб қисмини ожиз қолдирмоқда.

“Баъзи мамлакатлар айнан биз хавотирланган ишни амалга оширмоқдалар. Улар ўз фуқаролари учун барча вакцинани сотиб олиб, “Ўзинг учун ўл етим” қабилидаги ишни қилмоқдалар” дейди АҚШдаги камбағаллик ва касалликларни тугатиш бўйича Халқаро Ривожланиш Агентлигининг собиқ раҳбари Гейл Смит.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар ҳозирда синовлардан ўтказилаётган бир қанча вакциналар муваффақиятли чиқса, 2021 йилнинг охиригача дунёда 2 миллион дозагача вакцина ишлаб чиқарилишига умид қилса бўлади. COVAX бу вакцинанинг камида 20 фоизини шартнома имзолаган мамлакатлар аҳолисига етказиб беришни мақсад қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг