Австралияда коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада ортмоқда

0
257
Фото: REUTERS/Loren Elliott

Австралияда 29 июль куни коронавирусга чалиниш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилиб, 700 дан зиёд одамга CОVID-19 ташхиси қўйилди. Айни пайтда бу мамлакатдаги касалланганлар жами бўлиб 16 298 кишини ташкил қилмоқда.

Австралиядаги Виктория штати вирус ўчоғига айланган. Бу ерда ҳукумат томонидан барча одамларга юзни махсус мослама билан тўсиб юриш буюрилган.

Шунингдек, Австралияда пайшанба куни 13 киши коронавирус сабаб дунёдан ўтди ва қурбонларниг умумий сони 189 кишига етди. Бу ўлимларнинг ярмидан кўпи маркази Мелбрун бўлган Виктория штатида қайд этилган.

“Мелбрунда бир неча ҳафталардан бери карантин давом этиб келмоқда. Лекин, биз кутган натижа бўлмаяпти, шунинг учун яна қўшимча жорий қилинган чоралар жуда ҳам зарурдир. Баъзи кунларда вирус ғолиб келмоқда, яна баъзи кунларда эса биз уни енгмоқдамиз. Лекин, мен ўйлайманки, биз Австралия халқи вирусга қарши иммунитетга эга, деган фикрларга аладаниб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак” дейди Австралия Бош Вазири Скот Моррисон Викторияда жорий қилинган янги чекловларни қўллаб-қувватлар экан.

6 миллион киши истиқомат қиладиган Виктория штати раҳбари Даниел Андрюс 2 августдан бошлаб барчадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши талаб қилинишини айтди. У ижтимоий масофаланиш қоидаларига амал қилиниши кераклигини, Мелбрундаги аҳоли 30 июлдан бошлаб уйларига меҳмон қабул қилишларига рухсат берилмаслигини ҳам маълум қилган.

Лекин, кафелар, барлар ва ресторанлар очиқлигича қолишига рухсат берилди. Чунки, бу ерларда ижтимоий масофа сақланишини назоратга олса бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг