Қозоғистонда карантин яна икки ҳафтага узайтирилди

0
111
Фото: akipress.com

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 29 июль чоршанба куни маълум қилишича, мамлакатда коронавирус туфайли жорий қилинган карантин яна икки ҳафтага узайтирилиб, август ойининг ўрталаригача давом этади. Шундан кейин чекловлар аста-секинлик билан юмшатила бошланади.

Айни пайтда қўшнимиз бўлган Қозоғистонда коронавирус пандемияси авж олиб, ҳар куни мингдан зиёд янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Жумладан, 28 июль куни 1544 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган. Ҳозирда бу мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 86 192 кишини ташкил қилмоқда. Бу билан Қозоғистон беморлар сони бўйича коронавирус келиб чиққан Хитойдан ҳам олдинга чиқиб олди.

Қозоғистондаги касалланганларнинг 56 638 нафари тузалган бўлиб, ҳозирда 28 761 киши даволанмода.

Шунингдек, Қозоғистонда шу пайтгача 793 киши вирус қурбонига айланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг