Гонгконг уч мамлакат билан жиноят бўйича келишувларини тўхтатади

0
161
Фото: REUTERS/Carlos Garcia Rawlins

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг 28 июль сешанба куни тарқатган хабарларига кўра, Гонгконг ҳукумати Британия, Канада ва Австралия билан жиноят ишларида ўзаро ёрдам бериш бўйича имзоланган келишувлардан воз кечади. Бекор қилинадиган шартномалар ичида экстрадиция, яъни жиноятчини суд қилиш учун ўз мамлакатига қайтариб бериш бўйича келишув ҳам бор.

Аввалроқ, Канада, Британия ва Австралия Гонгконгдаги янги хавфсизлик қонуни туфайли бу мамлакат билан экстрадиция бўйича келишувларни бекор қилганди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ванг Венбиннинг 28 июль кунги брифингда айтган сўзларига кўра, уларнинг бу қарорлари Хитойнинг ички ишларига аралашув ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг