АҚШда коронавирусга қарши вакцина синовларининг сўнгги учинчи босқичи бошланди. Унда 30 минг киши қатнашмоқда

0
123
Фото: AFP

27 июль душанба куни АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг дунёдаги энг кўп одамни қамраб олган синовлари бошланди. АҚШ ҳукумати томонидан яратилган ушбу вакцинанинг учинчи босқиш синовлари учун 30 минг нафар кўнгиллилар танлаб олинган.

Аммо, Модерна компанияси ва Соғлиқни сақлаш миллий институтлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур вакцинанинг иш беришига ҳали ҳануз кафолат йўқ. Бу синовларда қатнашаётган одамлар икки гуруҳга бўлинди. Уларнинг биринчисига ҳақиқий вакцина берилади ва иккинчисига вакцина эмас, балки унга ўхшаш модда берилади. Улар ўзларининг вакцина ёки бошқа модда қабул қилнганларини билишмайди. Синовдагилар икки марта эмлангандан сўнг ўзларининг ҳудудларига одатий ҳаётга қайтарилади. Шундан кейин олимлар қайси бир гуруҳда кўпроқ касалланиш юзага келганини кузатишади.

Шу ойнинг бошида Хитой ва Британияда яратилган вакциналарнинг ҳам кичикроқ миқёсдаги синовларининг сўнгги босқичи бошланганди. Бу синовлар Бразилия ва вирус авж олган бошқа мамлакатларда амалга оширилмоқда. Лекин, АҚШ ўз ҳудудида текширувлардан ўтган ва бу ерда фойдаланса бўладиган вакцинага муҳтож. Қўшма Штатларнинг CОVID-19 нинг олдини олиш тармоғи мамлакатда куз фаслининг ҳар бир ойида 30 мингта янги волонтёрлар билан вакцина синовларини ўтказмоқчи.

“Бу синовлар кўплаб ёш доирасида, кўплаб миллатларни қамраб олган ҳолда ўтказилиши ва улар Қўшма Штатлар аҳолисининг хилма-хиллигини акс эттириши керак” дейди вирусолог шифокор Ларри Корей.

Одатда, янги ваксина яратиш учун бир неча йиллаб вақт кетади. Аммо, вакцинация коронавирусга қарши энг яхши восита эканлигини англаган олимлар бу сафар рекорд даражадаги оз вақт мобайнида уни яратишга уринмоқдалар. Ўтган йилнинг декабрида коронавируснинг мавжудлиги ҳали инсониятга маълум эмасди. 10 январда Хитой бу вируснинг генетикасини ошкор қилганидан кейин вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳаракатни бошлагандилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг