Жанубий Кореяда ўтган сутка давомида 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди.Бу март ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир

0
125
Фото: REUTERS/Heo Ran

Жанубий Кореяда 25 июль куни 113 кишининиг коронавирусни юқтириб олгани аниқланди. Бу билан мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 14 092 кишига етди.

Жума куни аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 86 таси четдан кириб келганларда, қолган 27 таси аҳоли орасида юз берган. Бу Жанубий Кореяда касаллар сонининг март ойидан бери қайд этилган энг юқори кунлик ўсиши ҳисобланади. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич 31 мартда содир бўлган бўлиб, ўшанда 125 кишга CОVID-19 ташхиси қўйилганди.

Жума куни Жанубий Кореяга тегишли иккита ҳарбий самолёт Ироқдан 293 нафар корейсларни эвакуация қилди. Чунки, Ироқда вирус тарқалиши авж олмоқда.

Корея касалликка қарши кураш маркази директори ўринбосари Квон Жун-Вукнинг айтишича, Жанубий Кореяга келган Россия кемасининг экипажидаги кўплаб денгизчиларда, шунингдек, Ироқдан ҳарбий самолётларда олиб келинган Жанубий Кореялик ишчиларнинг бир қанчасида коронавирус борлиги аниқланган.

Жанубий Кореяда қайд этилган коронавирус беморларининг аксарият қисми четдан келганлардир. Мисол учун, бу мамлакатдаги коронавирус аниқланган барча одамларнинг деярли 70 фоизи хориждан қайтган Корея фуқаролари бўлса, уларнинг 15 фоизи чет эл фуқароларидир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг