Британия иккита компания билан 90 миллион доза коронавирус вакцинасини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

0
728
Фото: Reuters

Британия Pfizer Inc вa BioNTech қўшма корхоналари ҳамда Франциянинг Valneva компанияларининг ҳозирда синовлардан ўтказилаётган коронавирусга қарши вакциналарини 90 миллион дозада сотиб олиш борасида шартнома имзолади. Агар бу компанияларнинг вакциналари хавфсиз ва самарали бўлса, Британия уларнинг яна 40 миллион дозасини сотиб олишга келишган. Бу ҳақда Британия бизнес вазирлиги 20 июль куни хабар берган.

Ҳозирда дунёда коронавирусга қарши ҳали ҳеч қандай вакцина кенг оммага берилганича йўқ. Аммо, шундай бўлсада Британия 3 хил вакцинани умумий ҳисобда 230 миллион дозада буюртма қилишга улгурди. Бу шартномалардан аввал Британия ҳукумати AstraZeneca компаниясининг Оксфорд университети билан ҳамкорликда яратилаётган вакцинасини 100 миллион дозада сотиб олишга келишганди.

“Дунёдаги энг машҳур фармацевтика ва вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилиш Британиянинг хавф остида қолган аҳолисини ҳимоя қилинишини кафолатлайди” дейди бизнес вазири Алок Шарма.

Ушбу шартноманинг қиймати очиқланмаган.

Pfizer Inc вa BioNTech компаниялари ҳозирда ўзларининг вакциналари синовининг ўрта босқичини бошлашди. Агар бу компанияларнинг вакцинаси самара берса, улар шу йилнинг охиригача 100 миллион доза, 2021 йилнинг сўнгигача эса 1,2 миллиард дозада вакцина ишлаб чиқаришни мақсад қилишмоқда.

Франциянинг Valneva компанияси эса ўз вакцинасини ҳали клиник синовлардан ўтказганича йўқ. Ушбу компания 2020 йилнинг якунига қадар вакцинанинг клиник синовларини бошламоқчи.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг