Хайр, «Мирзо Улуғбек!» алвидо, «Ғафур Ғулом!»…

0
534
Фото: platforma.uz

Тошкент марказидаги Ғафур Ғулом боғи атрофида эски даврда ҳам можаролар бўлган. Адашмасам, 2000 йилларнинг нари-берисида узоқ йиллар Мирзо Улуғбек номи билан атаб келинган боғга бирдан Ғафур Ғулом номи бериладиган бўлиб қолди. Олдинига зиёлилар сал ғингшигандай бўлишди.Ташаббус бошида ўша пайтлардаги Ўзбекистоннинг иккинчи одами, Президентнинг кадрлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Темур Алимов турганини билишгач эса ҳамма жим қолди.

Фақат кўпчилик бир-бирига ҳазил аралаш иддао қилдики, «афсус, Мирзо Улуғбекнинг девонда жияниям (Темур Алимов Ғафур Ғуломнинг туғишган жияни эди) танишиям йўқ, Мирзо бўлсаям энди жойини шоирга бўшатади…»

Бугун Алимов йўқ, раҳматли бўлиб кўкариб чиққанигаям анча бўлди. Лекин одам феълининг қизиқлиги шундаки, кўпчилик ҳолларда мен ўлмайман, деб ўйлайди, давлати ва қудратига ишониб кеккаяди. Ким билсин, у раҳматли ҳам «тоғамнинг Улуғбекдан кам жойи йўқ», деб ўйлаганми?..Лекин аҳвол нима бўлди?

Зўрники тегирмон айлантиради, дегандай бугун нафақат номи, шаввозлар боғни бутун бор буди, ўтмишию кечмиши билан текинга… сотиб юборишди…Одамлар ҳам қизиқ, ижтимоий тармоқларга чиқиб «бу ерда ота-боболаримизнинг, ўзимизнинг хотираларимиз бор эди» дея эмоцияга берилишади. Ҳозир унинг мавриди эмас. ТВда «Оталар сўзи ақлнинг кўзи» кўрсатувлари, ҳинд киноларини кўриб эзилиб йиғлаб ўтирадиган замонлар ўтди. Биз шу ҳолимизда яланг оёқларимиз билан капитализмга қараб қадам ташлаяпмиз. ..

Ҳозир мақоллар ҳам, қарашлар ҳам ислоҳ бўлган замонда яшаяпмиз. Бугуннинг энг актуал шиори — «любая бизнес хараша!»

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг