Фермернинг косаси оқармайди, биз эса орзу қилиб чарчамаймиз!

1
619
Фото: platforma.uz

Бугун эрта тонгдан Алишер Қодиров бошлиқ “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари Сирдарё вилоятига борибди. Мақсад — ғалла ўрим-йиғимидаги баъзи адолатсизликларнинг пайини қирқиш!

Шундай қилиб, миллиятчилар тўғри фермер даласини оралаб, бу ерда ҳозиру нозир «назоратчи»лар, ҳокимият, ИИБ, прокуратура, солиқ, СЭС ва бошқа ташкилотлар ходимларига қарата қуйидагича нутқ ирод қилибди:

“Хўш — дебди у. — Сизларда уят, виждон деган нарса борми? Йил давомида мана шу шўрлик фермер бола-чақаси билан лой кечиб, чанг ютиб топган ҳосилга эга чиқмоқчимисизлар? Режа дейсизлар, бироқ ундан ортганини “Коронавирус бўлди, Сардоба ва Бухоро фожиаларидан ўша жойлар катта зарар кўрди, режага қўшимча яна фалон тонна буғдой топширасан”, дермишсизлар…

Биринчидан, у воқеаларда буларнинг нима айби бор? Иккинчидан, буларниям бор будини шилиб, ўша табиий офат балосини кўрганларнинг кунига солмоқчимисизлар? Кўтар тўрвахалтангни, Ўзбекистонда қонун бор. Қолаверса, парламентда бу халқнинг вакиллари бор. Шулардан бири менман! Агар шартномадан ортган ғаллани ўзи ва ишчилари учун олиш жиноят бўлса, мана, мени қаманглар, мен розиман…”

Агар Алишер Қодиров ёки бошқа партиянинг раиси ёки фаоли шу ишни қилганида, ҳаётимиз бугун умуман бошқача бўларди. Афсуски, улар ундай қилишмайди. Фермернинг косаси оқармайди, биз эса орзулардан чарчамаймиз!

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг