Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 600 000 дан ошди

0
780
Фото: REUTERS/Amit Dave

Ҳиндистонда 2 июль куни коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 600 000 дан ошди. Қурбонларнинг сони эса 17 834 кишига етди. 359 896 киши CОVID-19 дан соғайган бўлиб, айни пайтда 227 476 киши шифохоналарда даволанмоқда. Ҳиндистон ҳозирда коронавирус тарқалиши бўйича дунёда тўртинчи ўринда турибди.

Вирусга чалинганларнинг ортиб бориши Ҳиндистон тиббиёт тизимига жиддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ҳукамат эса коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан биргаликда иқтисодиётни тиклаш учун чекловларни енгиллаштириш ишларини ҳам олиб бормоқда.

29 июнь куни чекловларни камайтиришнинг иккинчи босқичи эълон қилинди. Унга кўра, кўплаб иқтисодий фаолият турларига рухсат берилди. Аммо, вирус тарқалган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ҳамон карантинда қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг