Путиндан ташқари яна қайси президентлар «ноллаштириш» сиёсатини амалга оширган?

0
627
Фото: 24tv.ua

Россияда бўлиб ўтган умумхалқ референдумида сайловчиларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлади.

Охирги маълумотларга кўра, Марказий сайлов комиссияси 99,98 фоиз протоколга ишлов берган. Натижада сайловчиларнинг 77,92 фоизи мазкур ислоҳотни қўллаб-қувватлаган бўлса, 21,27 фоизи қарши чиққан.

Битта округдан ташқари қолган барча ҳудудларда овоз беришда иштирок этганларнинг аксарияти Путиннинг эски муддатларини «ноллаштириш» сиёсатини ёқлаб чиққан. Ҳатто Тува, Қрим, Доғистон, Чеченистон, Ставропол ўлкаси кабиларда сайловчиларнинг 90 фоизидан зиёди мазкур ўзгаришни бағрини очиб кутиб олган.

Умумхалқ овоз бериш жараёнида Тошкентда бўлиб турган Россия фуқаролари ҳам иштирок этган. ТАССнинг ёзишича, улардан 82 фоизидан зиёди конституциядаги янгиланишларни қўллаб-қувватлаган бўлса, деярли 17 фоизи қарши овоз берган.

Бу борада фақатгина Ненец автоном округи мард чиқиб қолгандек гўё. У ерда референдумда қатнашганларнинг 54,57 фоизи амалдаги президентга мутлақ ваколатлар берилишига қарши чиққан. Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас, деганлари шу бўлса керак.

«Ноллаштириш» Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир қилади, буни энди вақт кўрсатади. Халқимиз «Бош бутун бўлса, дўппи топилади» деб бежиз айтмаган. Яқин атрофимизда тобора кучли эсаётган автократия, диктаторлик (бу кетишда монархия ҳам пайдо бўлиб қолса, ажабланмаймиз) «шабадалари» дўппимизни учириб кетмайди деган умиддамиз. Мабодо, бош кийимдан айрилиб қолсак ҳам, соғлом фикрлайдиган калламизни асраб қолайлик.

Айтганча, эски ваколат муддатларини йўққа чиқариш сиёсатини амалга оширган «доҳий» фақат Путин эмас. Уларнинг орасида Александр Лукашенко, Уго Чавес, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ҳам бор. Қуйида ана шундай мақомга эга бўлган ҳозирги, собиқ ва марҳум раҳбарлар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин.

platforma.uz

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг