Саудия Арабистони: «Суриядаги урушни тугатишнинг ягона йўли-сиёсий музокаралардир»

0
312
Фото: SPA

30 июнь куни Европа Иттифоқи ва БМТ раислигида халқаро виртуал конференция бўлиб ўтди. Унинг иштирокчиларидан бири Саудия Арабистони Суриядаги инқирозни тугатишнинг ягона йўли бу музокаралар олиб бориш эканлигини таъкидлади.

“Урушни тугаллашнинг ягона йўли бу БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қабул қилган 2254-сонли (Сурияда урушни тўхтатиш бўйича) резолюцияси ва Женевадаги конференциялар асосида сиёсий музокаралар олиб боришдир” дейди Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳан.

Шаҳзода Файсал Саудия Суриядаги урушни тўхтатиш учун қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ҳамда БМТ ва унинг Суриядаги махсус вакили Геир Педерсоннинг ҳаракатларига ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

“Қироллигимиз Суриядаги урушни тугатишга ҳисса қўшиш доирасида Риёзда иккита конференцияга мезбонлик қилди. Ушбу конференцияларда Сурия музокаралар комиссияси тузилди. Қироллик Суриядаги қарши тарафларни бирлаштиришга қаратилган ишларни амалга оширишда давом этади. Саудия юз минглаб сурияликларга ўз ҳудудидан жой берди ва улар ишга жойлашиш ва тиббий хизмат борасида саудияликлар билан бир хил ҳуқуққа эга бўлишди. Шунингдек, суриялик 100 мингдан ортиқ ўқувчи ва талабалар Саудиядаги мактаб ва университетларга қабул қилинди” дейди шаҳзода.

Маълумот учун, Саудия Арабистони Туркия, Иордания ва Ливанга қочоқ сифатида борган сурияликларни қўллаб-қувватлаш учун 1 150 000 000 доллар миқдорида маблағ ажратган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг