Хитой парламенти Гонгконг бўйича янги хавфсизлик қонунини қабул қилди

0
135
manba: Reuters India

Ўтган ойда Хитой парламенти Гонгконг бўйича янги хавфсизлик қонунининг лойиҳасини тақдим қилган ва унинг мақсади Гонгконгдаги терроризм, сепаратизм каби муаммоларни ҳал қилиш эканини айтганди. Аммо, бу ҳодиса Гонгконг аҳолиси ва дунё ҳамжамиятининг кескин норозиликларига сабаб бўлди. Шунга қарамай 30 июнда Хитой парламенти мазкур баҳсли қонунни қабул қилди.

Янги хавфсизлик қонунига қаршиларнинг фикрига кўра, у Гонгконгнинг автономлик мақоми ҳамда дунёнинг савдо маркази сифатидаги обрўсига жиддий зарар етказади.

“Бу қонун дунё таниган Гонгконгнинг тугатилишини англатади”, дейди демократия фаолларидан бири Жошуа Wонг.

Ушбу қонун Хитой ҳукуматининг АҚШ, Буюк Британия ва бошқа ғарб давлатлари билан муносабатларини кескинлаштиради. Чунки, Хитой 1997 йилда Гонгконгни Британиядан қайтариб олаётганда унинг автономлик мақомини сақлаб қолишга келишган.Кўплаб мутахассислар бу қонун Гонгконг аҳолисининг эркинликлари ва давлатнинг автономлик мақомини йўққа чиқаришини айтишмоқда. Унга бўйсунмаганларга бериладиган энг оғир жазо эса умрбод қамоқ жазоси бўлади.

Хитой ва Гонгконг ҳукуматининг такрор ва такрор таъкидлашича, янги хавфсизлик қонуни Гонгконгдаги баъзи “қоидабузарлар”га қаратилган бўлиб, у аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳамда инвесторларнинг манфаатларига ҳеч қандай зарар етказмайди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг