Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши кечиктирилди

0
114
манба: AFP

Исроил мудофаа вазири Бенни Гантзнинг айтишича, Бош вазир Бенямин Нетаньяху томонидан таклиф этилган Ғарбий Соҳилни эгаллаш режалари ҳозирги коронавирус пандемияси туфайли кейинга қолдирилиши керак.

“Коронавирус билан курашдан бошқа барча масалалар кейинга қолдирилади”, дейди Гантз 29 июнь куни бўлган партия йиғилишида.

Нетаняху июлдан аннексия режасини амалга оширишни бошлашни хоҳлаётганди. Душанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича раҳбари Майкл Бачелет Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган ерларни ўзлаштириш режаси ушбу ҳудуд учун “фалокатли” оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб, Исроилни аннексия режаларидан воз кечишга чақирган.

“Аннексия қандай оқибатларга олиб келишини аниқ тахмин қилиб бўлмайди. Лекин,бу режанинг амалга оширилиши Исроилнинг ўзи учун ҳам,Фаластинликлар учун ҳам фалокатли бўлишининг эҳтимоли юқори”, дейди Бачелет.

Шунингдек, Бачелет Исроилнинг Ғарбий Соҳилни ўз назоратига олиши Фаластиннинг озодлик ҳаракатига зарар етказиши, Фаластин аҳолиси яшайдиган ерларни анклав ҳудудга айлантиришини ҳам таъкидлаб ўтган.

“Аннексиянинг салбий таъсири ўн йиллаб давом этади ва бу фаластинликлар ҳамда исроилликлар учун жуда даҳшатли бўлади. Лекин, бу ҳолатнинг олдини олиш учун ҳали вақт бор”, деди у.

АҚШ раҳбари Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу аннексия режасига кўра, Ғарбий Соҳилнинг 30 фоиз ҳудуди ва Қуддуснинг шарқий қисми Исроилга берилади. Аммо,Фаластин ўзининг мустақил давлатини қуриш учун Ғарбий Соҳил ва Қуддуснинг барча ҳудуди ҳамда Ғазо сектори ўзларига тегишли бўлишини даво қилади. Исроил ушбу уч ҳудудни 1967 йилдаги урушда босиб олган. 2005 йилга келиб Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг