Reuters: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳоллари кўпайгани учун янги чекловлар жорий қилинди

0
167
манба: Shutterstock

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг айрим ҳудудларида тунги комендантлик жорий қилди, бу ҳудудлар орасида пойтахт Тошкент шаҳри ҳам бор. Мамлакатда икки ойлик карантин чекловлари аста-секинлик билан юмшатила бошлангач коронавирусга чалиниш ҳоллари яна кўпая бошлади.

Ҳукуматнинг сешанба куни берган хабарида айтилишича, янги чекловларга бинаон ”қизил” ва “сариқ ҳудудда яшовчи аҳолининг тунги 23:00 дан эрталабки 7:00 гача бўлган муддат давомида касалхонага бориш ва дори сотиб олишдан бошқа мақсадларда ташқарига чиқиши тақиқланади. Шунингдек, мамлакат бўйлаб барча катта савдо марказлари ва бозорлар ҳафтанинг охирги икки кунида дезинфекция қилиш учун ёпилади.

Ўзбекистон ҳукумати эпидимиологик вазиятдан келиб чиқиб мамлакатни яшил,сариқ ва қизил ҳудудларга ажратган. Пойтахт Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудлари сариқ ҳудудга киритилган. Аммо,бу ерда бир қанча маҳаллалар қизил ҳудуд ҳисобланиб, одамларнинг бу маҳаллаларга кириб-чиқиши тақиқланган.

34 миллион аҳоли истиқомат қилувчи Ўзбекистонда ҳозиргача 8298 киши коронавирус билан касалланди ва уларнинг 24 таси вафот этди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг