Хитой уйғурларнинг сонини камайтириш учун уларнинг аёлларини мажбуран бепушт қилмоқда

0
338
manba: AFP

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятидаги миллатларнинг сони ошиб кетмаслиги учун уларнинг аёлларини мажбуран стерилизация (фарзанд кўриш қобилиятидан маҳрум қилувчи операция) қилмоқда,дейилади 29 июн куни эълон қилинган тадқиқотда.

Ушбу ўрганишлар расмий маълумотларга асосланган бўлиб,у халқаро ҳуқуқшуносларнинг Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистонда олиб бораётган сиёсатини текшириш учун БМТга мурожаат қилишларига сабаб бўлди.

Ушбу ҳаракатлар Шарқий Туркистондаги миллатларнинг ҳуқуқларини поймол қилиб келаётган Хитой ҳукуматининг жаҳлини чиқариши аниқ.Ҳозирда Хитой бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа озчиликлни ташкил этувчи мусулмонларни “қайта тарбиялаш” лагерларида сақлаб келаётгани учун айбланмоқда.Аммо,чин юрти расмийлари бу лагерларни касб-ҳунар ўргатиш марказлари эканлиги ва уларнинг мақсади терроризмнинг олдини олишлигини таъкидламоқда.Хитой стерилизация ҳақидаги айбловларни ҳам “асоссиз” деб таърифлаган.
Стерилизация ҳақидаги маълумотларни германиялик тадқиқотчи Адриан Зенз берган бўлиб,у Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги сиёсатини фош қилган.Зензнинг тадқиқотида айтилишича, уйғур ва бу ердаги оз сонли бошқа миллатларга тегишли хомиладор аёллар мажбурий аборт қилдиришни рад этишса,уларни лагерларга жўнатиш билан қўрқитишмоқда.Аёллар қонунан рухсат этилган иккита фарзандни дунёга келтирмаган бўлсада,уларга мажбуран хомиладорликни олдини олувчи мосламалар ўрнатилмоқда.Шунингдек,баъзи аёллар стерилизация жарроҳлигига мажбуран жалб қилинаётганларини айтишган.

Зенз ўрганган давлат ҳужжатлари ҳам шуни кўрсатмоқдаки,Шарқий Туркистоннинг чекка ҳудудларида яшовчи аёллар мажбурий гинекологик текширувлардан ўтказилган ва уларнинг хомиладор бўлгани ёки бўлмагани ҳар ойда икки марта назорат қилинган.Зензнинг аниқлашича,Шарқий Туркистонда аҳолининг табиий ўсиши 2017 ва 2018 йиллар оралиғида ўртача даражадан камайган.

“Ушбу маълумотлар Шарқий Туркистонда демогарфик геноцид (бутун миллатни йўқ қилиб юбориш)олиб борилаётгани ҳақида жиддий хавотирларни уйғотмоқда” дейди Зенз.

Буюк Британия бу тадқиқотдан хабардор эканини ва Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳолатидан хавотирга тушаётанини маълум қилган.
“Албатта,биз бу маълумотларни синчковлик билан кўриб чиқамиз” дейди Британия ташқи ишлар вазири Нигел Адамс.

Уйғурларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Дунё уйъгур Конгресси” ташкилоти Зензнинг тадқиқоти Хитой коммунистик партиясининг геноцидни амалга ошираётаганини кўрсатганини таъкидлаб,халқаро миқёсда Хитой ҳукуматига қаршилик қилишни сўраган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг