ЖССТ экспертлари Ўзбекистонга COVID-19 га тест олиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бермоқдалар

0
173
Фото: МАГАТЭ/ФАО

COVID-19 эпидемиясининг бошиданоқ, Ўзбекистонда лаборатория тест синовлари учун янги жиҳозларни топиш ва ўрнатиш бўйича қийинчиликларга дуч келинди. ЖССТ Европа бюроси (ЖССТ / Европа), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ва уларнинг шериклари мамлакатнинг эпидемияга қарши курашишга тайёргарлигини оширишга ёрдам бериш учун мамлакат касалхоналарида ўрнатилган ускуналарни кўпайтиришга асосланган инновацион ёндашувни топдилар. Бу ҳақда ЖССТ хабар бермоқда.

ЖССТ /Европа ва ЮНФПА, мамлакатнинг турли минтақаларида, COVID-19 бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун ишлатилиши мумкин бўлган полимераза занжири реакциясидан фойдаланиб, турли хил вирусларни тезкор аниқлаш учун жами 60 та тизим мавжудлигини кўрсатадиган маълумотлар тўпладилар. ЖССТ кўмаги билан Ўзбекистон бачадон бўйни саратони бўйича скрининг дастури борасида тажриба тадқиқотини ўтказмоқда. Мутахассислар соғлиқни сақлаш органларига янги асбоб-ускуналарни излашнинг ўрнига, ушбу лойиҳа доирасида ишлатиладиган асбобларни қайта профилга олишни маслаҳат беришди.

«Бир-бирини яхши биладиган ва бир-бирига ишонадиган мутахассислар тармоғини аввалдан яратиб олганимизни ўзи, бизга альтернатив ечимларни топишга имкон берди», дейди Марилис Корбекс, ЖССТ /Европа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича катта техник мутахассиси. «Биз тақдим этган маълумотлар ва эксперт билимлари Ўзбекистоннинг ваколатли органларига уларнинг имкониятлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам берди.»

Мавжуд ускуналардан фойдаланган ҳолда COVID-19 бўйича тадқиқотларни бошлаш учун қурилмага фақат тегишли картриджни ўрнатиш керак бўлади. Бу ҳозирги мураккаб шароитда ресурсларни тежашга ёрдам беради ва шу билан бирга, Ўзбекистонга COVID-19 орқали юзага келган инқирозга қарши зарур чораларни кўришга имкон беради.

Қайта мослаштирилган тизимлар ҳозирда Ўзбекистонда COVID-19 синовларида ишлатилмайди. Шу билан бирга, ЖССТ кўмагида амалга оширилган ишлар Ўзбекистон ҳукуматига ҳаракатнинг мавжуд вариантларини таҳлил қилишга ва жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган хатолардан қочишга ёрдам берди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг