Туркия суди давлат тўнтаришида қатнашган 121 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

0
161
манба: AFP File Photo

26 июнь куни Анқара суди 121 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар конституцияга қарши чиқиб 2016 йилда президент Ражаб Таййип Эрдоғанни ҳокимиятдан ағдариш ушун уюштирилган давлат тўнтаришида қатнашгани учун ушбу жазога лойиқ кўрилган.

Умрбод озодликдан маҳрум этиш Туркияда жиноятчига бериладиган энг олий жазо ҳиобланади. Туркия 2004 йилда Европа Иттифоқига қўшилиш учун ўлим жазосидан воз кечган.

Туркияда 2016 йилнинг 15 июлида содир этилган ва муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришида аҳолидан 248 киши ҳалок бўлган, жиноятчиларнинг эса 24 нафар аъзоси ўлдирилганди. Туркия ҳукуматининг айтишича, бу давлат тўнтаришини исломий етакчи Фатҳулла Гулен ташкил қилган. Аммо, ҳозирда АҚШда яшовчи Гулен бу айбловларни қатъий рад этиб келади.

Ҳозиргача Туркияда Гуленга алоқаси борлиги гумон қилиниб ўн минглаб одамлар қамоққа олинган. Шунингдек, яна 100 мингдан ортиқ киши Гуленга алоқадорлиги учун давлат ишларидан батамом ёки вақтинчага четлатилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг