Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда 30 мингта мусулмон намоз ўқимоқда

0
221
manba: Supplied

Ислом оламида муқаддас жойлардан бири ҳисобланувчи Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжидида жума кунги намозларга вирусдан сақланиш кўрсатмаларига амал қилган ҳолда 30 мингдан зиёд мусулмонлар қатнашдилар.

Иордания вақф ташкилотининг Қуддусдаги бош директори Шайх Аззам Ҳатибнинг айтишича, Фаластиннинг Қуддус ва бошқа шаҳарларида коронавирусга чалинганлар сони ортиб бораётгани туфайли қатъий чоралар кўрилди.

“Биз бир неча бор баёнотлар бериш ва видеолар намойиш этиш орқали намозхонларга ўзлари билан жойнамозларини олиб келишлари,ниқоб тақишлари ҳамда ижтиомоий масофани сақлашлари кераклигини айтдик”, деди Ҳатиб.

Шунингдек, Ҳатиб Қуддус ҳудудида 72 кишининг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлардан хавотирга тушганини ва Вақф ташкилоти бу касалликнинг тарқалишига жавобгар бўлишни хоҳламаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Биз турли оммавий тадбирларда кўрсатмаларга амал қилмасдан коронавирусни юқтириб олаётган одамлар кўпаяётганидан хавотирдамиз.Биз ўз масъулиятимизни ҳис қиламиз ва вирус тарқалишига шароит яратганликда айбланишни хоҳламаймиз. Шунингдек, исроилликларнинг вирусни баҳона қилиб масжидларни яна ёпиб қўйишларини ҳам истамаймиз”, дейди у.

Ҳозирда UNESCO томонидан дунё мерослари қаторига киритилган Қуддус ҳудудида вирусдан сақланиш бўйича кўрсатмаларга амал қилинишини назорат қилш учун Вақф ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилардан тузилган жамоа иш олиб бормоқда.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг