Покистон армияси Кашмирда Ҳиндистонга тегишли дронни уриб туширди

0
188
манба: Twitter

Покистон армияси 28 июнь куни Кашмирда Ҳиндистоннинг жосуслик билан шуғулланаётган кичик дронини уриб туширди. Ушбу дрон Кашмирнинг Покистонга тегишли ҳудудига бир неча юз метр кириб борган.

Армия баёнотида айтилишича, мазкур дрон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлган Кашмирдаги чегарада жойлашган қишлоқда уриб туширилган. Бу Ҳиндистоннинг 2020 йилда Покистон томонидан йўқ қилинган тўққизинчи дрони бўлди.

Кашмир ҳудуди сабаб Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги зиддиятлар ўтган йилнинг август ойидан бери авж олиб келмоқда. Ўшанда Ҳиндистон асосан мусулмонлар яшайдиган Кашмирнинг ярим автономлик мақомини бекор қилганди. Бу эса Кашмирда кескин норозиликларга сабаб бўлди.

2019 йилнинг февралида Покистон Кашмирда Ҳиндистонга тегишли иккита ҳарбий самолётни уриб туширгани ва бир нафар учувчини қўлга олганини маълум қилди.Покистон ҳукумати буни Ҳиндистоннинг Покистондаги жангариларга қарши ҳаво ҳужумлари учун жавоб тариқасида амалга оширганини таъкидлаган.Ҳиндистон эса бу ҳаво ҳужумлари Ҳиндистоннинг 40 та аскарини портлатиб юборган Покистондаги жангариларга қарши қаратилганини айтган.

Маълумот учун, ядро қуролига эга бўлган бу икки мамлакат 1947 йилда Британия истилосидан озод бўлганидан бери Кашмир ҳудудини талашиб икки марта уруш қилишган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг