Австралияда коронавирусга чалиниш бўйича сўнгги икки ойдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди

0
102
File Photo

Душанба куни Австралиянинг биргина Виктория штатида 75 кишининг коронавирус юқтириб олгани хабар қилинди. Бу Австралияда янги касалланиш ҳоллари бўйича 11 апрелдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Мазкур мамлакатда сўнгги бир неча ҳафта ичида COVID-19 га чалинганларнинг кунлик миқдори 20 тадан кам бўлмоқда эди.

Мамлакатда аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Виктория штати ҳукумати касалланганлар сони ортиб бораётгани учун оммавий вирус текширувларини бошлади ҳамда ижтимоий масофаланиш қоидасини қайта жорий қилишни кўриб чиқмоқда.

“Қоидаларни ўзгартиришни ўйлаб кўришимиз керак. Чунки, ҳозирги ҳолатда биздан талаб қилинган ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур”, дейди Виктория штатининг соғлиқни сақлаш бўйича бош ходими Брет Саттон.

6 миллиондан зиёд одам истиқомат қиладиган Викторияда май ойида карантин чекловлари бекор қилина бошланганди. Мазкур қоидаларга кўра,мактаблар ёпилди,спорт мусобақалари тўхтатилди, кафе ва ресторанларнинг фақатгина етказиб бериш хизматини амалга оширишларига рухсат берилди. Ҳукумат июль ойининг сўггига қадар ушбу чекловларнинг катта қисмини олиб ташлашга ваъда берганди.

Карантин чекловлари туфайли Австралия иқтисодиётига жиддий зарар етди.Мамлакатда ишсизлар сони сўнгги 19 йилдаги энг юқори кўрсаткични қайд этиб, 7.1 фоизга етди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг