Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони ярим миллиондан ошди. Ҳар сонияда 18 киши COVID-19 қурбонига айланмоқда

0
122
manba: Reuters

Reuters ахборот агентлигининг берган маълумотига кўра, 28 июнга келиб дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошди. Ушбу касалликни юқтириб олганлар эса 10 миллионлик чегарадан ўтди.

Сўнгги ҳафталарда глобал миқёсда COVID-19 қурбонлари сони камайиб бораётган бўлсада,тиббиёт мутахассислари АҚШ, Бразилия, ва Ҳиндистон каби давлатларда янги касалланганлар сони рекорд даражада кўпаяётганидан ҳамда Осиёнинг баъзи ҳудудларида вируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлаётганидан хавотирга тушишмоқда.

Reuters’нинг 1 июндан 27 июнгача қилган ҳисоб-китобларига кўра,дунёда CОВИД-19 туфайли бир кунда ўртача 4700 киши вафот этмоқда.Бу ҳар соатда 196 киши, ҳар сонияда эса 18 киши коронавирус қурбонига айланаётганини билдиради.

Айни пайтда коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган мамлакат бу АҚШдир.Ҳозиргача коронавирусдан қайд этилган ўлим ҳолларининг 25 фоизи Қўшма Штатларга тўғри келмоқда.

Коронавирус пандемияси бошланганига атиги 5 ой бўлди. Шу қисқа давр оралиғида COVID-19 дан ўлганлар сони бошқа бир хавфли касаллик бўлган безгакдан бир йилда вафот этадиганлар сонидан ошиб кетди. ЖССТ статистикасига кўра, ОITC ойига ўртача 64 минг кишини, безгак эса 36 минг кишини ҳаётдан олиб кетса, коронавирусдан ҳар ойда ўртача 78 минг киши вафот этмоқда.

 

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг