АҚШда бир кунда 39 818 кишида коронавирус борлиги аниқланди

0
229
манба: AFP

АҚШда 25 июнь куни 39 818 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди.Бу Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланиш бўйиъча бир кунда қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳозирда АҚШда вирус ўчоқларига айланаётган ҳудудлардан бири бу Техас штатидир. Бу ерда биргина 21 июннинг ўзида 6000 зиёд янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ушбу ҳолатдан сўнг Техас ҳокими штатда иқтисодий фаолиятга рухсат беришни вақтинча тўхтатиб қўйди.

“Ушбу вақтинча тўхталиш бизнинг штатимиздаги иқтисодий фаолиятни хавфсиз амалга оширадиган даражада етгунимизгача эпидимиологик вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради”, дейди Техас ҳокими Грег Аббот.

Шунингдек,бу ҳафтада вирус тарқалиши рекорд даражада кўпаяётган штатлар орасида Алабама, Аризона, Калифорния, Флорида, Айдаҳо, Миссисипи, Миззури, Невада, Оклаҳома, Жанубий Каролина ва Ваёминг штатлари ҳам бор.

АҚШ да вирус тарқалиши авж олаётганига қарамай Трамп бошчилигидаги ҳукумат аҳолининг пандемия бўйича хавотирларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Биз ҳозирги вазиятда штатлар ва маҳаллий ҳокимлар билан жиддий иш олиб бормоқдамиз.Лекин Америка халқи шуни билиши муҳимки,вирус фақат бир неча ҳудулардагина тарқалмоқда.Вирус ўчоғига айланган ҳудудлар Американинг атиги 3 фоизинигина ўз ичига олади” дейди АҚШ соғлиқни сақлаш котиби Алекс Азар.

АҚШда ҳозиргача расман 2 504 676 кишида COVID-19 борлиги қайд этилган. Аммо, экспертлар 20 миллиондан ортиқ америкаликлар коронавирусни юқтириб олган бўлиши мумкинлигига ишонмоқдалар. Бу эса кўплаб одамлар вирусга чалингану,лекин уларда касаллик аломатлари сезилмаётганини кўрсатади. Мутахассисларнинг фикрига кўра,бундай беморлар ўзлари билмаган ҳолда вирусни тарқатиб юрадилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг