Туркия ғарбида 5.5 магнитудали зилзила юз берди

0
120
манба: AFP

26 июнь жума куни Туркия ғарбида 5.5 балли ер силкинишлари содир бўлди. Ҳозирча қурбонлар ва кўрилган зарар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Туркиянинг Фавқулодда ҳолатлар ва фалокат маъмуриятининг хабар беришича,ушбу зилзиланинг эписентри Маниса провинсиясидаги Саруҳанли шаҳри бўлган. Шунингдек, бу ҳудудга қўшни провинсиялар Измир, Айдин ва Муғлада ҳам зилзиланинг кучи сезилган.

Бесим Дутлулу “Haber Turk”ка берган интервюсида зилзила пайтида одамларнинг ваҳима билан кўчага қочиб чиққанларини, лекин қурбонлар ҳақида ҳали маълумот йўқлигини айтган.

Туркияда 25 июнь куни ҳам ер силкинишлари юз берганди. Шарқий Ван провинсиясида бўлган мазкур 5.4 балли зилзилада беш киши жароҳат олган ва уйлар зарар кўрган.

Маълумот учун, Туркия ҳудудидан иккита йирик ер плитаси ўтган бўлиб,бу мамлакатда зилзилалар тез-тез бўлиб туради.1999 йилда содир бўлган 7.4 балли зилзила Туркиянинг шимолий-ғарбий ҳудудида яшовчи 17 мингдан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг