Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони ярим миллиондан ошди

0
234
manba: Reuters

Ҳиндистон ҳукуматининг шанба куни берган маълумотларига кўра,мамлакатда ўтган бир кеча кундузда 18 500 киши коронавирус билан касаллангани маълум бўлди ва бу билан беморларнинг умумий сони 500 мингдан ошиб кетди.

Шунингдек,26 июн куни Ҳиндистонда COVID-19 сабаб яна 385 киши оламдан ўтди. Айни пайтда бу мамлакатда вирус қурбонларининг умумий сони 15 685 кишини ташкил қилмоқда.

Ҳиндистонда коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳали ўзининг энг баланд нуқтасига етишига ҳали бир неча ҳафта борлиги айтилмоқда. Экспертлар июль ойининг охирига келиб мамлакатда вирусини юқтириб олганлар 1 миллиондан ошиши мумкинлигини таъкидлашган.

Коронавирус асосан Ҳиндистоннинг аҳоли зич жойлашган шаҳарларида кенг тарқалмоқда.Масалан,Ню Деҳлининг ўзида 80 мингдан зиёд одам коронавирусга чалинган.Ню Деҳли ҳукумати шаҳарда июлнинг охиригача касалланганларнинг умумий миқдори 500 мингдан ошишини тахмин қилишган. Ҳозирда бу ерда касаллар сони ҳаддан зиёд кўплиги боис меҳмонхона ва банкетлар уюштириладиган катта заллардан вақтинча шифохона сифатида фойдаланилмоқда.

Айни пайтда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ,Бразилия ва Россиядан кейин тўртинчи ўринда турибди. Лекин, Ҳиндистонда қурбонлар сони бошқа мамлакатларга нисбатан анча кам ҳисобланади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг