Тиббиёт мутахасислари тарихдаги энг йирик муаммоларга дуч келишмоқда

0
246
manba: Reuters

Рекорд вақт ичида COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш жуда қийин бўлиши табиий. Пандемияни жиловлаш учун вакцина яратиш ва уни етарли миқдорда ишлаб чиқариш мисли кўринмаган даражадаги мураккаб иш бўлиб, тиббиёт мутахасислари бу йўлда тарихдаги энг улкан муомммоларга дуч келмоқдалар. Лекин, бу ҳаммаси эмас.

Reuters агентлиги ўнлаб тиббиёт вакиллари билан бўлган интервьюларда тиббиёт мутахассисларининг муоммоларга дуч келаётганликларини аниқлади. Оддий шпристлардан тортиб зарурий дори-дармонларгача бўлган эҳтиёж манбалари бугунги мураккаб шароитда муаммога айланиши эхтимолдан холи эмас.

Жумладан, Ҳиндистоннинг Пунисидан Англиянинг Оксфорд ва Қўшма Штатлардаги Балтиморгача чўзилиши мумкин бўлган таъминот занжири хоҳлаган дақиқада жуда оғир жараённи ва узилишни бошдан кечириши мумкин.

АҚШ армиясининг юқумли касалликларни тадқиқ қилиш маркази директори, полковник Нелсон Майкл, ҳукуматнинг келаси йилнинг январ ойига қадар кенг миқёсда вакцина етказиб бериш бўйича «Warp Speed» лойиҳаси устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Бундан ташқари бутун дунёда коронавирусга қарши вакциналар синови давом этмоқда. Уларнинг қай бири мувофаққиятли бўлиши эса ҳозирча вақтга боғлиқ.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг