Россияда конституцияга ўзгартириш киритиш учун овоз бериш жараёни бошланди

0
284
manba: Reuters

Россияда етти кун давом этадиган конститусияга ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ овоз бериш жараёни бугун бошланди.Бу ўзгаришлар президентлик ваколати бўйича бўлиб, агар у амалга ошса, Россиянинг ҳозирги раҳбари Владимир Путин яна икки марта президентлик сайловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, 2036 йилгача тахтда қолиши мумкин.

Ҳозирги коронавирус пандемиясининг одамлар саломатлигига солаётган хавфига қарамай ушбу овоз бериш жараёни ўтказилмоқда. Аммо,танқидчилар 67 ёшли Путин ўзи шундоқ ҳам жуда узоқ муддат ҳукмронлик қилганини таъкидлашмоқда ва конституцион ўзгаришларни жиноятга тенглаштиришмоқда.

Рус ҳукумати вирус анча заифлашганини айтаётган бўлсада, ҳар куни минглаб янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Бу мамлакатда 24 июнь куни коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 600 мингдан ошди ва бу билан Россия COVID-19 тарқалиши бўйича дунёда учинчи ўринда турибди.

Овоз бериш жараёнида барча эҳтиёт чоралари кўрилади, дейди ҳукумат.Агар кутилганидек конституцион ўзгаришлар халқ томонидан маъқулланса Путин 2024 йилда ваколати тугагач ҳам 6 йил давом этадиган президентлик ваколатини эгаллаш учун яна икки марта номзодини қўйиши мумкин бўлади.

Собиқ КГБ ходими Владимир Владимирович Россияни 1999 йилдан бери президент ёки бош вазир сифатида бошқариб келмоқда.Танқидчилар Путин Совет Иттифоқининг раҳбари Леонид Брежневга ўхшаб умрбод президентлик лавозимида қолишни хоҳлаётганини айтишмоқда. Бошқаларнинг фикрига кўра, Путин 2024 йилдаги президентлик савловларидан олдин кучсиз шахсга айланиб қолмаслиги учун ўз имкониятини сақлаб қолмоқда ва охир-оқибат ҳукуматни ўзи танлаб олган ворисга топширади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг