АҚШ Венесуелага нефт олиб келгани учун Эронга тегишли 5 та кема капитанига санкция жорий қилди

0
195
Mangel Ngan/Pool via REUTERS

24 июнь куни АҚШ Венесуелага нефт олиб келгани учун Эронга тегишли 5 та кема капитанига санкциялар жорий қилди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, ушбу беш нафар кема 1.5 миллион барел газолин ва шунга ўхшаш бошқа хом ашёни Эрондан Венесуелага олиб келган. Шунингдек, Помпео денгизчиларни Венесуеланинг амалдаги президенти Николас Мадуро билан савдо қилмаслик бўйича огоҳлантирган. Чунки, АҚШ Мадурони ҳокимиятдан кетказишни хоҳламоқда ва унинг ўрнида ҳукумат мухолифатчиси Ҳуан Гуайдони кўрмоқчи.

“Бугунги санкциялар туфайли ушбу бешта кема капитанининг мол-мулки блокланади”, деган Помпео ўзи берган баёнотида.

АҚШнинг Трамп бошчилигидаги ҳукумати бу қарори билан Эроннинг савдосига таъқиқ қўймоқчи ва Мадурони тахтдан қулатмоқчи бўляпти. Қўшма Штатлар портлар ва юк ташувчи компанияларни Эроннинг нефт ташувчи кемаларига шароит яратмасликка чақирган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг