Хитой ва Ҳиндистон чегара бўйича келишиб олишди

0
603
manba: AFP

15 июнда Хитой ва Ҳиндистон чегарасида ҳарбийлар тўқнашгани ва унда 20 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Ушбу уруш икки қўшни давлатлар ўртасида сўнгги эллик йилдаги илк қонли тўқнашув бўлди.

Ҳозирда икки тараф чегарадаги тарангликни юмшатишга келишиб олишгани хабар қилинмоқда. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Зао Лижианнинг айтишича,икки тарафнинг ҳарбий бошлиқлари 22 июнь куни ўтказган музокаралардан сўнг вазиятни юмшатиш бўйича керакли чоралар кўрилишига келишиб олинган.

Ҳиндистоннинг “The Press Trust” нашрининг ёзишича,ушбу музокараларда Ҳиндистондан генерал- летенант Ҳариндер Сингҳ, Хитой томонидан эса генерал майор Лиу Лин қатнашган.

“Ушбу ушрашувнинг ўтказилиши шуни кўрсатадики,икки тараф ҳам келишмовчиликларни бартараф этишни, вазиятни қўлга олишни ва зиддиятларга музокаралар билан барҳам беришни хоҳлайди”, деди Зао матбуот анжуманида. Унинг қўшимча қилишича, ушбу учрашувда иккала томон самимий, батафсил фикр алмашишди ва чегара ҳудудларида тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлашда музокаралар йўлини танлашга келишиб олишди.

Деярли 11 соат давом этган мазкур музокаралар ҳақида Ҳиндистон ҳали расмий маълумот бермади. Лекин, Ҳиндистон армиясидаги манбанинг айтишича, учрашувдан кейин урушни тўхтатиш борасида ўзаро келишувга эришилган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг