Google Chrome хавфсизлик нуқтаи назаридан яна бир муоммога дуч келди

0
469
manba: Профиль

Яқинда кашф этилган янги жосуслик дастури Google’нинг етакчи Chrome веб-браузерига 32 миллион марта юклаб олиш жараёнида ҳужум уюштирган. Хавфсизлик тадқиқотчиларининг таъкидлашича, технология саноатида браузерларни электрон почта, иш ҳақи ва бошқа нозик функциялар учун кўпроқ фойдаланилаётганлиги сабабли мазкур муоммо анчайин жиддий ҳисобланади.

Ўтган ой тадқиқотчилар томонидан огоҳлантирилгандан сўнг, Google ўзининг расмий Chrome Интернет-дўконини яна бир бор таҳрирдан ўтказган.

«Веб-дўконда бизнинг сиёсатимизни бузадиган кенгайтмалар ҳақида огоҳлантирилса, биз дарҳол эҳтиёт чораларини кўрамиз», деди Google вакили Скот Вестовер.

Шундай бўлса ҳам, янги турдаги жосуслик дастури томонидан уюштирилган ҳужумлар Google Chrome’даги жиддий камчиликларни ошкор қилиб қўйди. Бу эса кўплаб фойдаланувчилар хавфсизлигига таҳдид демакдир.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг